Қулоқ оғриғи

Ассалому алайкум! Устозларим сизлардан бир илтимосим бор эди. Мен ёшлигимдан бери 100% эшитмайман. Баъзида 10% ёки 20% эшитаман холос. Мен намоз ўқиб сўнг Аллоҳдан сўрайман. Шунинг учун қайси дуоларни кўпроқ айтишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لثَابِتٍ حِيْنَ قَالَ لَهُ اشْتَكَيْتُ: أَلَا أَرْقِيكَ بِرُقْيَةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: بَلَى، قَالَ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ مُذْهِبَ الْبَأْسِ اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شَافِيَ إِلَّا أَنْتَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши ўзига «Тобим йўқ», деган Собитга:
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди.

«Ҳа», деди у.
«Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 02:53 | Савол-жавоблар | 155 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar