Бурунга масх тортиш

Ассалому алайкум! Бурун касаллиги бор эди манда, хар йили алергия кўринишида такрорланиб турарди. Муолажалардан сўнг сув тортиб тахорат килишимдан хавфсираш пайдо бўларди. Шунга бурнимга масх тортиб қўярдим 3 марта. Тузалганимдан кейин эса секин секин сув тортиб аста қоқиб қўйсам 3-4 кундан кейин оқадиган бўлиб қолди яна масх тортиб тахорат қилишда давом этдим. Шу тахоратим дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз. Бурунга сув тортиш таҳоратнинг шартларидан эмас. Кафтигизга сув олиб бурунни кўриниб турган жойларига етказиб қўйишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 19:51 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar