Тавсия
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Бир илмли кишидан ҳозирги қорилардан қайси бири тажвидга бошқалардан кўра кўпроқ эътибор бериб ўқишини сўраганимда, "менимча, Али Ҳузайфий энг кўп тажвидга жиддий эътибор беради" деб жавоб берди ва унинг қироатини тинглашимни тавсия қилди. Мен буни сўраганимдан мақсад шуки, мен шу қироат орқали Қуръонни тўлиқ тинглаб, қироатдаги хатоларимни тўғриламоқчиман. Лекин мен бу фикрга ҳам қаноатланмай сиз ҳазратдан ҳам сўрашга қарор қилдим. Устоз, қайси қорининг қироати бўйича Қуръонни ўрганишимни тавсия қиласиз ? Жавобингизни интиқлик билан кутаман. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳим, Қуръон йўлида қилаётган хизматларингизни ажрини кўпайтириб берсин. Амийн.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
-Маҳмуд Халил Ҳусарийни эшитиб ёд олсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.
5 Май 2022, 19:51 | Савол-жавоблар | 177 | Қуръони карим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
-Маҳмуд Халил Ҳусарийни эшитиб ёд олсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.
5 Май 2022, 19:51 | Савол-жавоблар | 177 | Қуръони карим