Оёқ бармоғимдаги муаммо

Ассалому алайкум! Менинг оёқ бармоқларимнинг тирноқлари этига қараб ўсиб кетган. Сал қалтисроқ ҳаракат қилсам, юрсам ёки намоз ўқиганимда эт орасидан йиринг чиқади. Таҳоратим бузилмасин деб эт ва тирноқ орасига таҳорат қилиб бўлгач пахта тиқиб қўяман. Намоз ўқиб бўлгач пахтани олиб қарасам йиринг чиққан бўлади. Шундай қилишим тўғрими? Шундай ҳолатда намоз, Қуръон ўқишим мумкунми, яъни пахта қўйган ҳолатда? Баъзида таҳорат олиб бўлгач қарасам ўша жойдан озгина йиринг чиққан бўлади, лекин ёйилмаган бўлади. Бундай ҳолатда ҳам таҳорат дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тезда жарроҳга борсангиз тўғрилаб қўяди. Йиринг чиқиши эҳтимоли бўлса чиқмайдиган қилиб ҳаракат қилинг. Босмаслик керак бўлса босманг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 135 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar