Ахдлашмоқ ёки ўртада турмоқ
Ассалому алайкум! 3 ойлар олдин кариндошимни бир инсон авто уловда орқасидан урволди, қариндошим ёши катта бўлгани учун мени чақиришди, мен келиб урвоган бола билан гаплашдим, айбини тан олиб страховка пулини тўлаберади деб айтди, лекин кўрсатилган зарар анча катта эди мен уларга айтимки, қурилган зарарни сиз таъмирлашга кетадиган пулини 70% берин биз розимиз дедим, страховка хали пул туширадими йукми, билмаймиз дедим, туширса сизга берилади деб айтдим, улар менга накт беришди 70% таъмирлашга кетадиган пулни. Мана 3 ойдан кегин страховка пули картага тушириб берилди, лекин кариндошим 3млн олиб қоламан расход қилганман ана 5 млн бераман деб айтяпди, мен ахдлашганмиз яхши эмас десам кунмияпти, мени саволим: 1. Мен ўртада турган инсон бўламанми ёки бўлмайманми? 2. Агар тўлиқ картага тушган пулдан 3 млн олиб қолса қариндошимга гунохми менгами? 3. Агар бермасалар, мен ёнимдан беришим керакмасми? Илтимос мени шу савол жудахам кийнаяпти, уртага тушиб мен кафилман деган жойим йўқ, лекин музокараларни, пулни, мен олганман 1 сумига тегмай олиб обориб берганман, мени виждоним қийналиб кетяпти, илтимос шу саволни телеграм каналда қўйинглар бошқа инсонларга хам ибрат бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айбдор етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериши керак. Сизлар айбдор билан зарарнинг 70% суммасига сулҳ тузган экансиз. Бу ишингиз жабрланувчининг розилиги билан бўлган бўлса энди у қолган 30% ни талаб қила олмайди. Суғурта пули эса айбдорга берилиши керак. У шу вақтгача тўлаб юрган суғурта бадалига тенг миқдорини олиб қолиб, қолганини садақа қилиб юборади. Ёзишингизга кўра, сиз кафил бўлмаган экансиз. Фақатгина жабрланувчининг номидан элчи бўлган экансиз. Шундай экан, ўша пулни ёнингиздан тўлаб беришга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!
28 Октабр 2023, 11:28 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар