чэт элда бола тарбияси
Ассаломалейкум,муҳтарам устоз.Биз чэт элда яшаймиз,ҳар хил миллат вакиллари бо‘лган мусулмонлар билан муносабатда бо‘лишимизга то‘г‘ри келади,жумладан болаларимиз ҳам.Биз болаларимизга қо‘ни-қо‘шниларга биринчи салом беришга,сизлаб гапиришга,катталарнинг гапига аралашмасликка о‘ргатамиз.Болаларимиз бундай қилиши билан ко‘чамиздаги,мактабдаги бошқа болалардан фарқ қилади.Катталарга биринчи бо‘либ салом бериши борасида мактабдан яхши фикрларни эшитган бо‘лсак,ко‘чамиздаги аёллардан бошқача фикрларни эшитдик.Сизлар болаларингизни эркин тарбия қилмайсизлар,болаларингиз о‘зига ишончи баланд эмас,жамиятда о‘зини эркин тутмайди ва шу каби гаплар эшитган вақтларимиз бо‘лган.Лекин мен у аёллар боласига бақиргани каби болаларимга бақирмайман,урмайман.Фақат ното‘г‘ри ишларни қилганида тергайман,мунтазам равишда одобли бо‘лиш кераклигини эслатиб тураман.У аёллар эса мендан фақрли равишда болалари ното‘г‘ри иш қилганида жимгина қараб туради,айрим вақтларда боласининг ишини очиқчасига қо‘ллайди.Масалан,бир бола бошқа боланинг уйига о‘йнашга борганида меҳмон бола изн со‘райди,мезбон бола эса мен бу билан о‘йнамоқчи эмасман,ойи уйга киритма дейди.Ойиси меҳмон болани уйга киритмайди... Қо‘шни аёлларнинг юқоридаги каби гапларидан кейин боламни кузатсам ҳақиқатдан ҳам тенгдошларининг олдида қаттиқ гапириш,до‘қ уриш,муросасизликка о‘хшаш ишларни уларга нисбатан кам қилиши билинади.Я‘ни о‘йин о‘йнаётган бо‘лсалар,болам муросага боради,уруш чиқармасдан ечим топиб о‘йнашга ҳаракат қилади.Бошқа болалар бундай ишларни қо‘рқоқлик,жур‘атсизлик деб ҳисоблаганларидандир балки, о‘з инжиқликларини ко‘рсатишда давом этишади.Сен ҳам уларга қилиқларига яраша жавоб бер десам,унча эплолмайди,чунки муросага бориб о‘рганган.Биз о‘зимизнинг усулимизда давом этаверайликми ёки "ҳамма вақт ҳам то‘г‘ри бо‘лиш одамга унчалик фойдали эмас" деган гаплардан келиб чиқиб тарбия берайликми?Жавобингиз ичун Аллоҳ рози бо‘лсин.Бизларни олимларнинг қадрига етиб,улардан фойдаланаадиганлардан қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Гапингиздан қўшниларингиз “ғарб”нинг тасири остида қолганлар экани очиқ кўриниб турибди. Уларнинг гапига мутлақо эътибор берманг. Сизнинг тарбия услубингиз исломий услубдир. Бу жуда ҳам яхши. Андишани қўрқоқлик дейиш яхши эмас. Уларнинг болалари ким бўлишини ҳозирданоқ ўзингиз ҳам кўириб турибсиз экан.
5 Май 2022, 21:50 | Савол-жавоблар | 167 | Бола тарбияси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Гапингиздан қўшниларингиз “ғарб”нинг тасири остида қолганлар экани очиқ кўриниб турибди. Уларнинг гапига мутлақо эътибор берманг. Сизнинг тарбия услубингиз исломий услубдир. Бу жуда ҳам яхши. Андишани қўрқоқлик дейиш яхши эмас. Уларнинг болалари ким бўлишини ҳозирданоқ ўзингиз ҳам кўириб турибсиз экан.
5 Май 2022, 21:50 | Савол-жавоблар | 167 | Бола тарбияси