Ширк келтиришдан қайтариш

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Касаллик вабо сабаб кўп нарсани тушундим динимизни ўрганишга қизиқиш ортди. 5 вақт намоз ўқишни бошладим алхамдулиллах. Онам 13 ёки 14йилдан буён бомдод ва хуфтон намозини ўқиб юрардилар. Карантинда уйда ўтирганликлари учун 5 вақт ўқишни бошладилар. Куръон китобни ўқийдидар яни таржтмасини. Айтишларича тоғамга вахий келиб чиллага 40 кун ўтқизган екан. Шу билан у киши одамларни даволайдиган бўлдилар. Хамма опа сингилларига қўл бердилар онамга хам. Олмасанг болларинг ўзинг касал бўласан деганлар. Онам қўрққандан қўл олдилар. Тоғам момоши қиладилар қўй Товуқ сўйиб касал одамлани қонлаб чироқ ёқиб,даволайдилар. Қайтарма қиладилар. Хаммасини соғлом бўлиши учун қиладилар. Улар ёмонлик йўлида қонлаб иссиқ совуқ кабилар хеч қачон қилмаганлар. Онам хам шу ишла билан шуғулланадилар. Кўпчилик тузалган хам. Бизани боболаримиз момоларимиз бор улар бизга ёрдам беради даволашга дейдилар. Онам бир жойлари оғриса тоғамга телефон қиладилар тоғам йук олгансан десалар илтимос боболаризни юборинг дейдилар тоғам юбордим хози ОЛИБ кетади қиблага қараб ўтир дейдилар. Шу билан ёки яхши бўладилар ёки яхши булганларига ўзларини ишонтирадилар. Докторга бормайдилар ошқозонлари оғриса ўзларини жин дуо бор манда деб қўлларини тиқиб қустирадилар. Тоғамга тел қилиб қарангчи кетдими дейдилар. Тоғамни башорати доим тўғри деб ишониб нима бўлса сўрайдилар. Доим у ёққа борсам юк оламан, буниси билан телда гаплашсам йуки ўтади. Анавини жин босган яқинлашма унга у ёққа борма буни уйига кирма жин босасан. Хуллас шунақа яшайдилар ман хам аввал шунга ишониб қонлатиб юрардим ўзимни . Кейин динимизда бу нарса ширк еканини ешитишим билан тавба қилиб бу ишларни қилдирмасликка ахд қилдим. Онам сан билан гаплашсам бошим оғрийди сани нимангдир бор дейдилар. Ёқ яхшиман куръон сураларини ўқиб юраман десам. Қўл олмагансан яхши бўлмисан дедилар. Онамга бир кун бу мумкинмас тоғамга доим катта пул берасиз шунча қонлатасиз ўзизни нима фойдаси бор барибир йук олдим деб юраску десам роса уршиб бердилар. Кўнглимни оғритдинг шунча пайт сани даволаган одам хақида шунай дединг дедилар. Қайтиб гапира олмадим. Мани шу савол қийнайди нахот намоз ўқиб қуръон таржимасини ўқиган ОДАМ ширк бидъат хақида билмасалар. Билсаларда тоғамни чизган чизиғидан чиқмайдилар. Худди лабиринт ичига кириб қолганлар уни йўли йўқ минг қонлаб чироқ ёқиб даволансаларда яна ўша ахволга қайтадилар. Бизани оллоҳ асрайди десам сан ўтириб хеч нима қимай асрайди деганинг билан харакат қимасанг Бўлмайди дейдилар. Куръон шифобахш китоб оятал курсий, фалақ, ан нос сураларини ўқиб ўзизга дам солсангиз йетади десам сан ёшсан ман қанча ўқийман фойдасини билмадим дейдилар. Илтимос манга ёрдам беринг онамни қанай қилиб бу йўлдан ОЛИБ чиқиш мумкин? Оллоҳ ширкни кечирмайди деб ешитдим. Хар намозда Аллоҳдан ёлвориб йиғлаб сўрайман онамни бу йўлдан олиб чиқ деб лекин ўзим хам харакат қиб кўрмоқчиман. Лекин нима қилишни қандай қилишни билмайман. Хафа қиб қойишни хам хохламайман. Чунки отам онамга кўп Зулм килганлар онам биз учун чидаб ажрашмай яшаганлар кўп қийинчилик кўрганлар. Шу учун хафа қилишдан қўрқаман. Агар саволим узун бўлса узр сўрайман. Ман ёрдамга мухтожман. Илтимос саволимни жавобсиз қолдирманг. Олдиндан жавоб учун раҳмат. Оллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ҳам билибсиз, тоғангиз ҳам онангиз ҳам жинлар билан алоқада экан. уларга атаб чироқ ёқиш ёки бошқа ишларни қилиш ширк ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 22:56 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar