Отамнинг қўрқуви
Ассалому алайкум! Агар ижозат берсангиз, ҳозирги танг аҳволимни тушунтирай. Ёшим 16 да ва оилада ягона қиз фарзандман. Мен ота-онам ва икки укам билан бир уйда истиқомад қиламан. Ота-онам ёшликларидан чекка бир қишлоқда катта бўлишган ва оғир қийинчиликларни босиб ўтишган. Отам ДАН ходими эди, аммо Аллоҳнинг берган синови туфайли туҳматга қолиб, қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Отам у ерда турли воқеаларнинг гувоҳи бўлдилар. Шу тариқа уларда Ислом динига нисбатан қўрқув пайдо бўлган. Бу қўрқув бора-бора иймонсизликка айланиб бораяпти. Ҳозир отам биз билан, Аллоҳга шукр. Онамда ҳам худди шу фикр. Аммо ҳозирда менинг қисташларим туфайли намоз ўқияптилар. Мен бир неча бор тушунтиришга уриндим, аммо уларнинг фикрлари шунчалар қатъийки, буни ўзим кўриб ҳайрат ва қўрқувга тушаман. Оиламизда исломий маданият аслини олганда йўқ. Буни тарғиб қилишга ҳаракат қилсам, қанчадан қанча маломатга қолишим ўзимга маълум. Уйимизда Қуръон йўқлиги сабаб онамдан олиб келишни илтимос қилгандим. Аммо отам буни умуман хоҳламаганликлари учун рад жавоби олдим. Бу жуда оғир эди. Умуман олганда, бутун узоқ-яқин қариндошларимиз ичида ҳақиқий исломий оила йўқ, ҳеч қайси аёл ҳижоб ўраганини кўрган эмасман. Лекин айтишингиз мумкин, уларга гапи ўтадиган одамдан илтимос қилинг деб, афсуски, ота-онамнинг фикри жуда қатъий. Агар илтимос қилдим ҳам дейлик, аммо уларнинг гаплари ота-онамга ўтмаса не қилай? Менга кўмак беринг, илтимос. Аллоҳ ризолигига эришишни хоҳлайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ва сиз каби ёшларга насиҳатимиз: ҳеч бир инсон хусусан узоқ йиллик ботқоқда юрганлар сизни бир икки бор қилган насиҳатингиз билан ўзгариб қолмайди. Буни тушунинг, сиз ўзингиз ҳидоят топгунингизча қанча вақт ўтди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни ало даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмаликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Сиз асло уларга қарши гапирманг, баҳс мунозара ҳам қилманг. Аксинча жоиз бўлган буйруқларида дилидан муҳаббат қилиб юборадиган даражада адо қилишга ҳаракат қилинг. Ўзлари фосиқ фожир бўлган тақдирда ҳам сизни самимийлигингизни ҳис қила олишсин. Сиз уларни ота-она деб эъзозлашингизни ҳис қилишсин. Бир кун келиб сиз кутган ҳолат ҳам албатта бўлади. Уларни ҳаққига ҳидоят сўраб тўхтамасдан дуолар қилинг. Улар қийин ҳолга тушганларида бундай вақтда шу дуони ўқиш керак экан деб қуйидаги дуони ўқишларига ялиниб бўлса ҳам кўндира олинг. “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 22:56 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар