Шаҳримиздаги зиёратгоҳлар ҳақида
Ассалому алайкум! Биз яшаб турган Тошкент шаҳридаям зиёратгоҳлар жуда кўп. У ерларда одамлар бориб намоз ўқийдиган хоналарга кириб намоз ўқишади, атаган ҳайр эҳсонларини қилишади. Яқинда ман Занги бува зиёратгоҳига бордим, ўшаттагила айтишдики бир аёл ёши котта хотин 1ой давомида эрталаб бомдод намозига чиқади. Шу билан кеч хуфтон намозини ўқиб чиқиб кетади. Кун бўйи ҳалиги аёл масжидда намоз ўқиб Қуръон ўқиб зикрда бўлиб ибодат қилибди. У аёл шу ерда намоз ўқисам ибодат қисам мазза қилиб қиламан дебди. Ўзи бошқа одамлардан ҳам нега бу ерга келишини сўрадим. Уларни ҳаммаси битта гапни зиёрат қилиб дуо олишларини айтишди. Агар нотўғри савол бераёткан бўлсам мани кечиринг, лекин бунақа ҳолатни манам қанақадир енгил бўлиб келдим. Бунда бирор ҳикмат борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган аёл нима мақсадда боришини билмадик. Кимдир пул топиш учун боради. Шариатимиз кўрсатмаларига зид шаклда зиёрат қилганнинг охиратдаги аҳволи хунук бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни нима мақсадда зиёрат қилишни таълимини бериб, қуйидаги ҳадисни марҳамат қилганлар. عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Чунки улар охиратни эслатади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.
Банда Аллоҳга қайси ҳолатда энг яқин бўлишини ва қачон дуо мустажоб бўлиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».
Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир.
Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.
Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.
Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳйи қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар. Ижобат бўлиши аниқдир», деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 191 | Ибодатлар