Намозни қоим қилиш
Ассалому алайкум! Бир савол жавобингизда намозда овоз чиқариб қироат қилмаса намоз адо бўлмайди дебсизлар. Аёллар ҳам ўзи эшитадиган даражада овоз чиқариб қироат қилиши керакми? Биз Муҳаммад Камолнинг "Мусулмон боланинг дин китоби" китобчасига аёлларни қироати овоз чиқармай бўлади деб ўқиган эдик. Шу пайтгача овоз чиқармай ўқиб келяпмиз(овоз чиқармай айтсак ҳам лабимиз, тилимиз ичимизда қимирлатиб айтамиз). Энди шу пайтгача ўқилган намозларни қазоси ўқиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Овоз чиқармасдан ўқийди деб нотўғри таржима қилинган экан. Чунки барча фиқҳий китобларда махфий қилиб ўқийди дейилган. Махфийни эса ўзи эшитадиган даражада деб айтилади. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш.
Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 190 | Ибодатлар