Виртуал кийимлар

Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирги баъзи компьютер ўйинлар ичида виртуал кийимлар бор. Виртуал кийимлар, виртуал нарсаларга кийилади, масалан виртуал одам, виртуал хайвон ёки виртуал қуролларга. Уларни биринчи ўйинларни дастурчиси сотади, ёки кўпинча дастурчи қути қилади. Қути ичига бир неча виртуал кийимлар киради. Қути сотиб олиш керак ва сотиб олгандан кейин у қутидан бир неча кийимлардан биттаси тушади. Ва кейин ўйинчилар қўлига ўтади. Шуни қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фойдали иш билан шуғулланинг. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar