Турли саволлар-2

Ҳурматли Шайх ҳазратлари, аввало сизни ва барча яқинларингизни Қурбон ҳайити ила муборакбод этишга изн бергайсиз. Доимо биз муҳлисларингизнинг бахтимизга сог‘-омон бо‘линг. Бизни ислом зиёси ила ма‘рифатлантириш ё‘лида қилаётган ҳаракатларингизни Аллоҳим улуг‘ ажрлар ила мукофотласин. Ҳазрат, вазиятдан фойдаланиб сизга "Яҳшилик ва силаи рахм" деб номланган китобингиз ила бизни қувонтирганингиз учун ташаккурлар айтмоқчиман. Ушбу китобингиз менинг ҳаётимни ижобий томонга о‘згаришига сабабчи бо‘лди. Аллоҳ рози бо‘лсин сиздай зотдан. Ҳазрат, энди ижозатингиз ила сизга айрим саволлар ила мурожаат этсам: 1. Ҳазрат, "Яҳшилик ва силаи рахм" китобиннинг 2-жузи, 269-бетида "Мушрикларнинг ҳадялари ҳақида боб" деган боб очилган, лекин унинг остига ко‘п нуқта (...) қо‘йилиб, ҳеч нарса ёзилмаган, Ҳазрат, бунинг боиси нима ? 2. www.ислом.уз сайтида сизнинг қаламимгизга тегишли - "Ислом ҳамрга қарши" деган китобингиз қо‘йилган, лекин уни очиб о‘қийман десангиз - "Ислом гиёҳвандликка қарши" деб номланган китоб чиқади. Бу китобнинг номи о‘згарганми, ёки бу иккиси икки турли китобларми ? 3. Ҳадис ва Ҳаёт силсиласининг 27-жузини ҳам нашрдан чиқишини Аллоҳ муяссар айлади. Бизни бундайин туфҳа ила қувонтирган сиздайин зотдан Аллоҳим рози бо‘лсин. Сизни бу ҳизматингиз эвазига улкан ажру савоблар ила улуг‘ласин. Ҳазрат, шу китобингизнинг муқовасида "Ахёрлар ва диёрлар фазли", ичида эса "Аҳёрлар ва диёрлар фазли" деб ёзилган. Қай бири то‘г‘ри ? Ахёр ёки Аҳёр ? Ҳазрат, берган жавобларингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ сизни ҳамиша ҳимоясида асрасин. Мартабангиз бунданда улуг‘, илмингиз бунданда зиёда бо‘лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Текширувдан ўтмаган.2. Иккиси бир. 3. Муқова тўғри.

6 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar