Закот кимнинг бўйнига
Ассалому алайкум! Биз оилада 3 ўғилмиз. Мен энг кичигиман, оилавий цехимиз бор. Цехга катта акам асос солган. Хамма пул катта акамни уйида туради. Кичик акам ва мен, ўзимизга ва оилаларимизга зарур пулни керак вақтда оламиз, ортиқча пул уйда сақламаймиз. Хозирда мени цехдаги ишлаб чиқаришдаги ўрним, келтирётган фойдам йилига ортиб боряпти. Акамдаги пул манимча нисобдан ўтганлиги аниқ, лекин аниқ қанчалигини билмайман, у пулдан закот бериб юрганиниям билмайман. Мабодо бермай юрган бўлса унинг гунохига мен хам шерик бўлиб қолмаяпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ва бошқалар цехда ким, маблағ кимники ҳаммасини аниқ қилиб олишинглар керак. Сиз ойликка ишчи бўлсангиз пулингиз нисобга етганда зиммангизга вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 137 | Закот