Намозда бурин оқса

Ассалому алайкум! Менинг аллергиям бор ва хар сафар тахорат олганинмдан сўнг аксураман ва бурним тўхтамай оқади. Аксуришим тўхтагач намозимни бошлайман ва ўзим бошқаролмаган холатимда бурним оқиб кетади. Бу мени роса хавотирга солади, намозимни бошқатдан бошлай десам бу холат қайтарилади, базида чидолмай намозни охирида бурнимни артиволаман. Бу холатда намозим ва тахоратим бузиладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлингизга катта сочиқ оволишингиз мумкин. Оққанда бемалол артиб олаверсиз. Бу намозни бузмайди. Сочиқни елкангизга қўйиб олсангиз ҳам майли. Гоҳида артиб яна елкангизда тураверади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar