Пул жўнатмалари орқали қарз бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шуки, бир биродарим иш бошлаши учун қарз сўраганиди, ман чет элда бўлганим учун, пул жўнатма ҳизмати орқали жўнатишимга тўғри келади, масалан 1000$ учун 20$ ҳақ олади. Ушбу ҳизмат суммасини масаласи қандай бўлади? Қарз қийматига ушбу суммани қўшиш керак бўладим? Аллоҳ рози бўлсин олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиздан неча пул кетса ўшанча оласиз. Сиз айтган суратда 1020 оласиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar