Намоз ўқиётганда олдида одам ухласа

Ассалому алайкум! Биз Москвада ишлемиз, битта уйда 10киши яшаймиз, 4 ойдан бери номозни ўрганиб ўқиб келаётган эдим, мени кўриб уйдаги боллар хам қизиқиб номозни ўргатишимни сўрашди, қўлимдан келганича Аллоҳим қодир қилганича ўргатдим ва хозирда 7 киши бўлиб ўқияпмиз, Алхамдулиллах... Агар биз ёнма ён турсак (киблага юзланиб)сиғамизу, лекин олд томонимизда 2та 2 қаватлик караватда боллар ухлашади (улар ўқишмайди). Агар орқама орқа турсак қиблага тескари бўлиб қоламиз шунда қандай йўл тутайлик? 2) Мен махсини тахорат билан кийишни манбадан топиб билиб олдим, махсини ипсиз сапог(резинали)билан кияман, шунда тохорат синганида оёқ ювиладими ё резина сапогимга масх тортсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Олдингизда ухлаганларни ҳеч қандай зарари йўқ. 2). Сапогга ҳам масҳ тортиш жоиз, лекин сапог маҳси даражасида бўлиши керак. Ошиқдан тепароқда бўлиши шарт. Масалан казонний, пийма этикларга масҳ тортиш жоиз.  Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar