Дарахтларнинг руҳи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстим билан тортишиб қолдик. Уни айтишича дарахтда ҳам руҳ бўлар экан. Улар ҳам ўсиб унадику деб айтди. Шундайми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уларни руҳи бор ёки йўқлиги ҳақида гап йўқ. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади: تُسَبِّحُ لَهُ السَّمَاوَاتُ السَّبْعُ وَالأَرْضُ وَمَن فِيهِنَّ وَإِن مِّن شَيْءٍ إِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدَهِ وَلَكِن لاَّ تَفْقَهُونَ تَسْبِيحَهُمْ إِنَّهُ كَانَ حَلِيمًا غَفُورًا 44. Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир. Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» деган маънони англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтишини таъкидламоқда. «Уни етти осмону ер ва улардаги кимсалар поклаб ёд этурлар». Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбеҳ айтади. Ер ҳам тасбеҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбеҳ айтадилар, поклаб ёд этадилар. «Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ». Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбеҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади. «Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар». Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбеҳ айтишларини англамайсизлар. «Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир». Ҳалимлигидан бутун мавжудот Уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан шунча беодоблик ва гуноҳ қилсалар ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади. “Духон” сурасида: فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاء وَالْأَرْضُ وَمَا كَانُوا مُنظَرِينَ 29. Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Ушбу ояти кариманинг тафсирида ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда “Ҳар бир махлуқотнинг осмонда ризқи тушадиган ва амали кўтариладиган дарвозаси бўлади. Мўмин вафот топганида осмондаги ўша дарвоза беркилади. Шунда само унга йиғлайди, ўша мўмин ерда намоз ўқийдиган ва зикр қиладиган жойи уни тополмагач у ҳам йиғлайди. Фиръавн қавмининг ерда солиҳ амаллари ва яхши ишлари бўлмагани учун самога улардан яхшилик кўтарилмагани учун Аллоҳ таоло “Уларга осмон ва ер йиғламади” деб хабар берди” деганлар. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 00:17 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар