Тақсит савдога доир савол

Ассалому алайкум! Мен телефон насия савдоси билан шуғулланаман. Ўзимда телефонлар йўқ мижоз фалон телефон керак деб айтади. Мен шуни бошқа жойдан келтириб бераман. Телефон сотувчига нақд бериб, мижозга насияга бераман. Савол: Буюртма кўпайган пайтда нақд пул бўлмай қолади. Шунда телефон сотувчидан телефонни 4-5 кун муддатга қарзга олсак бўладими ёки фақат нақдга олиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нақдга олиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar