Кўрсатилган хизматдан закот

Ассалому алайкум! Бизнинг корхона транспорт хизматларини кўрсатади. Кўрсатган хизматимиз учун мижозлардан маълум миқдорда ҳақ олинади. Олинган пулнинг бир қисми харажатларни қоплашга сарфланади (хориждаги ҳамкорларга ўтказиладиган тўловлар ва ҳ.к.). Бир қисми фойда сифатида қолади. Бундай ҳолатда закот қандай чиқарилади? Корхонанинг умумий айланмасиданми ёки қолган фойдаданми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Корхона шахсий бўлади ёки ҳиссадорларники бўлади. Шахсий бўлганда мулк эгаси дастгоҳ, керакли асбоблардан ташқари корхонанинг бюджетидан ва истеъмол учун келтирилган хом-ашёлар учун закот ажратади. Ҳиссадорлик шаклида бўлса уни ҳар бир ҳисса эгасига бўлиб чиқилади ва ҳисса эгалари ўзлари закот ажратадилар. Корхонангизни иш фаолиятини айнан қандайлиги ҳақида тўлиқроқ маълумот беринг. Кўриладиган фойда кимларнинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 157 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar