Қарз олгач рибога айланса

Ассалому алайкум! Мен бир инсондан кайтариш муддатини тайин қилмаган холда қарз олган эдим. У киши қарзини сўраб келганда иложим йўқлиги туфайли тўлов муддатини кечиктирдим. Шу вақт орасида у киши бошқасидан рибога пул олиб уни мендан ундириб беришини айтибди. Мен қарзини 1 қисмини тўлагандим, қолган қисмини фақат фоизи билан берсанг оламан, бўлмаса фоиз йиғилаверади деган. Харом ишга аралашмайман деб фоиз тўламай юрибман. У киши қарзини қолган қисмини бир неча бор олиб борилганда қайтарворган, фоиз ундириш учун. Менинг холатимда қандай йўл тутиш шариатга мувофиқ? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариат нима дейиши сизга аниқ. Қарз оладиган инсон беришини ҳам ҳисобини олиш керак. Гуноҳга қўл урманг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar