Мисвок олиб юриш ҳақидаги жавобга

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари мен 7307-саволга берилга жавоб юзасидан мурожаат қиляпман. Яъни охирги жумла "ёнида мисвок олиб юрса" буни қандай хусусияти ёки ҳикмати бор? Ишонаманки қандайдир далилга суянгансиз лекин, халқимиз орасида сизни кузатиб борувчилар кўп, жоҳилларимиз эса буни ширкий амалга ҳам айлантириб олишлик эҳтимоли мавжуд. Шу боисдан юқоридаги жумлани батафсилроқ ёритиб беришингизни сўрайман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу руқия ўқувчиларнинг тавсияси. Тўғри танбеҳ барибсиз, жоҳил инсонлар ёнимдаги мисвак шайтонлардан мени сақлайди деган тушунчага бориб қолишлари мумкин. Ташаккур. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar