Эрига итоат қилмайдигон аёл

Ассалому алайкум! Бир саволим бор, қисқа қилиб айтиб ўтаман, агар тўлиқ ёзадиган бўлсам узундан узун. Эрига ва эрини ота-онасига итоат қилмайдигон 3 та фарзанди бўла туриб аёлидан вос кечиб (ажрим) фарзандларини ташлаб қўймаса хар ой фарзандларини таминлаб турса шу шарти билан ажрашиб, бир солиха эрига итоат қиладигон аёлга уйланса, Исломда нима дейилган? Бир умр эрига ва уни ота-онасига итоат қилмайдигон аёл билан яшаши керакми фарзандлар учун?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Итоат қилиш эрга бўлади. Эрни ота-онасини келинга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аёл алоҳида яшашни талаб қилса аёл гуноҳкор бўлмайди. Эр уй билан ёки ҳеч бўлмаса ижарага уй қилиб бериши керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar