Каффоратни адо қилган бўламанми?

Ассалому алайкум! Мен сизларга қасамни бузиш каффорати хақида савол бергандим, сизлардан жавоб келди, бу учун катта раҳмат. Битта одамни 10 кун икки маҳалдан таомлантирсангиз бўлади, дебсизлар. 1). Мен бир жуда камбағал одамга 10 кун икки маҳал таом пулини тахминан ҳисоблаб, ичимда каффорот ниятни қилиб берсам адо қилган бўламанми? Яъни таом эмас, таомнинг пулини берсам? 2). Бу ишни ўша одамга, яъни камбағал одамни ўзига билдирмасдан махфий равишда берсам бўладими? Яъни пулни ким ва нима мақсадда берганини у билмай қолса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бирданига берса фақат бир кунлиги адо бўлади, дейилган гаплар бор. Шунинг учун бўлиб-бўлиб берасиз. 2). Ният қилиб, нималигини айтмай берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar