Бетоб бўлган пайитда даволаниш

Ассалому алайкум! Мен озгина шамоллаш ва гайморит касалиги билан оғриб қолдим, духтирга борсам ювиш керак деди. Агар вақтида ювдириб тозаланмаса салбий асоратлар қолар экан, Рўза тутишга қуваттим етади, албатта хамма нарсани қарз қилмасдан вохтида адо қилган яхши, шунинг учун сўрамоқчиман, мана шу уч холатда рўза бузиладими? 1- бурунни ювдирса, яни бурунни бир тешигидан суюклик юборилиб, икинчисидан тортиб олинади. 2-димоғни ювдирса, яни суюқлик томоқ орқали нафас йўлига юборилади ва бурун орқали чиқиб кетади. 3-ёнбошдан укол олиш. Юқоридаги холатларда томоқдан суюқлик халқумга ўтмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1-2). Рўза бузилади.
3). Ёнбошдан укол олиш билан бузилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:47 | Савол-жавоблар | 151 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar