Қурон Каримда тушунилмаган жумла

Ассалому алайкум! Тафсири ҳилол китоби Анъом сурасининг 100 оятида <Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, у ҳаммаларини яратган зотдир. Илмсиз ҳолда унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У улар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди> деб келади. Этибор берсак оятда "бўлди" деган сўз бор. Бу сўз Наҳл сурасининг 3-ояти, Нисо сурасининг 171-ояти ва яна бошқа ўринда ҳам келади. Биз бу сўзни қуйдагича тушунамиз мисол учун "Абдуллоҳ саҳий бўлди" дейдиган бўлсак бу сўздан Абдуллоҳ олдин саҳий бўлмаган ёки Абдуллоҳда олдин бошқа сифат бўлган бўлади деб тушунамиз. Мана шу жумлага ақлимиз етмаяпти, шу жумлаларни бизга тушунтириб берсангизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биздаги "Тафсири Ҳилол" китобида қуйидагича экан.
100. Аллоҳга жинларни шерик қилдилар. Ҳолбуки, уларни У яратгандир. Илмсиз ҳолда Унга ўғиллар ва қизлар тўқидилар. У улар васф қилаётган нарсадан пок ва олийдир.
Агар бирор жойда сиз ўқигандек ёзилган бўлса тўғрилаб қўйиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 182 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar