Машина пулидан закот

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен савдода биров билан шерикман. Биз закотни рамазон тўғри келса-келмаса фақат кузда адо эта оламиз, чунки ўша пайтда маблағ йиғилади. Энди мен ховлимиз таъмир талаб бўлиб қолгани учун уни тамирлашим керак. Кузгача савдодан олиб бўлмайди, бунинг учун миниб турган машинами сотдим. Энди шу пулидан закот бераманми? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Закот бериш  вақтида ўша пул ҳам бўлса ундан ҳам закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:48 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar