Диспетчерлик

Ассалому алайкум! Америка компаниясида диспетчер бўлиб ишлайман. Америка қонунларига кўра ҳар бир юк машинаси ҳайдовчиси йўлга чиқишидан олдин 10 соат дам олиши керак, кунига 11 соатдан кўп машина ҳайдаши мумкин эмас ва яна майда қонунлари бор. Ҳайдовчилар 3-4 соат ухлаб бизга қилиб “10 соат қилиб берилар” дейишади. Биз уларга тўғрилаб берамиз ёки 11 соат ҳайдаб “яна ҳайдашимга вақт очиб берилар” дейишади. Шу ишдан топган пулим ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатга мутлақо алоқаси бўлмаган қонунларига амал қилишингиз керак. Мабодо шу туфайли зарар кўрилса сиз ҳам унинг сабабчиларидан бўласиз. Агар очиб беришингиз учун ҳақ тўлашса олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 183 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar