Бировни хотинини йўлдан уриш
Ассалому алайкум! Бир танишим бир эри бор аёл билан диний суҳбатлар қилади. Унинг такидлашича ислом йўлига бошлаётган экан. Яхшигина диний илмга эга. Аммо гаплашишига этибор берсам ушбу танишим диндан фойдаланиб у аёлни йўлдан урябди. У аёл эридан талоғини олиб ушбу танишимга иккинчи хотин бўлиб тегиш ниятида экан. Танишимни қанча қайтарсам ҳам унамябди. Аёлни ўзи қўймябди мени никоҳингизга олинг деб жавоб қайтаради. Танишимнинг бу иши диний нуқтаи назардан жирканч иш эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юз ўгирсалар ҳолингизни ким бўлишини ўйлаб қўяверинг. Тезда тавба қилиб бу ишларини йиғиштирсин. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 185 | Ҳалол ва ҳаром