Кунга ланат айтиш
Ассалому алайкум! Биз биламиз динимизда ланатлаш йўқ. Лекин хозирги кунда телевизорда хаттоки оиладаям бундай холатлар кўпайиб қолган, яни “сени учратган кунимга ланатлар бўлсин” деган сўз. Буни динимизда хукми қандай ва бундай сўз айтган инсон Аллоҳнинг қадарига рози эмаслигидан далолат бермидими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳадиси қудсийда “Замонни сўкмангиз, чунки Мен ўзи замондирман (яъни, у замон қонун ва қоидаларини яратганман” деганлар. Кун, кеча, вақт каби нарсларни ҳақорат қилиш, ланатлаш асло жоиз эмас. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ تَعَالَى: يَسُبُّ بَنُو آدَمَ الدَّهْرَ وَأَنَا الدَّهْرُ بِيَدِي اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло «Одам боласи замонни сўкадир. Ҳолбуки, замон Менман. Кеча-кундуз қўлимдадир», дейди», дедилар».وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: يُؤْذِينِي ابْنُ آدَمَ يَسُبُّ الدَّهْرَ وَأَنَا الدَّهْرُ أُقَلِّبُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ. رَوَاهُمَا الثَّلَاثَةُ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Одам боласи даврни сўкиб, Менга озор берадир. Ҳолбуки, давр Менман. Кеча-кундузни айлантирурман», дейди», дедилар».
Икки ҳадисни учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Замон Менман, замоннинг яратувчиси Менман. Шунинг учун замонни, даврни сўккан Мени сўккан бўлади». وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: يُؤْذِينِي ابْنُ آدَمَ يَقُولُ يَا خَيْبَةَ الدَّهْرِ، فَلَا يَقُولَنَّ أَحَدُكُمْ يَا خَيْبَةَ الدَّهْرِ، فَإِنِّي أَنَا الدَّهْرُ أُقَلِّبُ لَيْلَهُ وَنَهَارَهُ فَإِذَا شِئْتُ قَبَضْتُهُمَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالْإِمَامُ أَحْمَدُ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Одам боласи «Давр қурисин», деб Менга озор берадир. Бирортангиз зинҳор «Давр қурисин», демасин. Чунки давр Менман. Кечани ва кундузни айлантирурман. Қачон истасам, иккисини қабз қилурман», дейди», дедилар».
Муслим ва имом Аҳмад ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 162 | Ислам