Келишув бошқача бўлган эди

Ассалому алайкум! Мен ишга жойлашдим ва мен ўз вазифаларим билан танишдим, вақт ўтгандан кегин менга вазифамга кирмайдиган менга алоқаси бўлмаган вазифаларни беришни бошлашди. Суҳбатдан ўтганимда умуман бошқача вадалар берилган эди, ҳозир эса вазият умуман бошқача, келишувни бузиб менга бошқа вазифаларни бериб унга ҳақ тўламасдан ишлатишмоқда, бу ҳолатга шариятимиз қандай фикрда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишувдан ортиқча қилган меҳнатингизни ҳақини тўла олишга шаръан ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar