ахли хадис хақида

"фиқҳи кайдоний"китобида ҳаромлар баёнида №10да аҳли ҳадис каби ишора саббоҳани қилмоқ деганида "ахли ҳадис"кимлар ва улар қандай ишора қилишади тушунмадим илтимос тушунтириб беринг хозирда номозхонлар ичида аттахиётдан саломгача қўлини мушт кўрсатични узатиб туриб қилиб турадиганлар кўпайиб бормоқдалар савол сўрасангиз хадисда шундай дейилган дейди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аҳли ҳадис – ҳадисга амал қилувчилар. “Фиқҳи кайдоний” китобида бунга ўхшаш хатолар борлиги учун қадимги уламолар ҳам уни ўқишда эҳтиёт бўлишга чақирганлар. Бу амал саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундай нарсани ҳаром дейиш дуруст эмас. Тўғри мазкур китобдан бошқа баъзи китобларда ўша ишорани қилишга кўрсатма берилмаган. Аммо бу уни ҳаром иш дейишга олиб бормайди. Биз бу масалани уламолар кенгашида йигирма йилча олдин кўрганмиз. Устози ўргатганлар мазкур ишорани қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилофга ўтилмасин, деган қарор чиққан.

6 Май 2022, 06:45 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar