Риёнинг давоси шуми?
Ассалому алайкум! Бир ривоятда ихлос сурасини кўп айтадиган инсон риёдан сақланади ва зикрда бардавом бўлган банда риёдан омонда бўлади деб эшитдим. Бу борада маслахатлар беринглар, илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Риё ўта махфий касаллик бўлиб, уни аниқлаш ва муолажасини қилиш учун моҳир руҳий табиб зарур. Чунки аввало нафс ва унинг ҳамроҳи шайтоннинг табиати, одати, қиладиган хужуми қандай бўлишини ўрганиш керак. Чунки иккиси бир томондан жиловланса бошқа томондан тешиб чиқади. Бунга Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ кичик бир мисолни келтирадилар. Масжидда бир киши бўларди, у барчанинг оёқ кийимларини тўғрилаб қўяр эди. Нега бундай қилишини сўрасам “нафсим мутакаббир бўлиб кетгани учун” дерди. Шунда мен “Бу ишингизни тарк қилинг, чунки нафс, мен шундай камтаринман, бировларнинг оёқ кийимларини тўғрилашни ҳам қилавераман – деб фархрланишга ўтади” дедим. Шунинг учун руҳий тарбия устозлари билан бевосита жонли суҳбатларида бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар