20 йил аввал қилинган талоқ
Ассалому алайкум! "Зикр ахлидан сўранг" савол-жавоб тўғрисидаги никох ва талоқ хақида савол жавобни ўқидим эри талоқ қўймагунча 90 йил бирга яшамаса хам талоқ тушмайди бошқа никох никох эмас дейилган экан. Мен 46 ёшдаман, 19 ёшимда турмушга чиқдим. 1 йил турмуш кўрдим шу орада бетоб бўлиб шифохонада ётдим. эр-хотинлик муносабатлари деярли бўлмади. Эрим сан билан яшамийман деди, ота уйимга қайтдим 5 йилдан сўнг қонуний эримнинг розилиги билан ажрашдик. 20 йил ўтдики турмушга чиқмадим. 1 йил олдин оилали инсон билан шарий никох ўқитдик. Шу никохим халолми? Хозирги шарий никохида бўлган инсон юқоридаги савол жавобни ўқиб бизнинг никохимиз халол эмас экан деяпти. Шариат хукмига кўра талоқ олишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни биринчи эрингиздан никоҳингиз узилган. Иккинчи никоҳингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 07:07 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни биринчи эрингиздан никоҳингиз узилган. Иккинчи никоҳингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 07:07 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш