Ота-она ризолиги

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Хурматли Шайх хазратлари, Аллох :жж килаётган барча ишларингиздан Узи рози булсин! Умрингизни узок, танингизни доимо соглом килсин!Аллохнинг инояти билан бошка юртларда хизмат килишга тугри келди. Аллохга шукур, ота-онамиз хаётлар, уларнинг хизматларида тургимиз келади, лекин узокдалигимиз бунга имконият бермайди. Уларни хар томонлама: моддий ва маънавий хизматида булиб, ризолигини топиш кераклигини биламиз. Шу сабабли, узокда була туриб, факатгина моддий хизматида булишлик билан ризоларини олишимизга футур етиб колмайдими? Моддий жихатдан уз вактида таъминлаб туриш оркали, уларнинг ризолигини олиш мумкинми? Таътил вактимизда, олдиларида булишга дарров отланамиз, лекин доим кунглимизда гашлик булади, улардан узокда ишлаб, уларнинг хизматида була олмаганлигимиз учун.Вакт ажратиб, бизларга тугри йул курсатаётганлигингиз учун Аллох :жж Сиз азиз хазратимиздан Узи рози булсин!Хурмат билан,Музаффаржон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қилаётган ишларингиз тўғри. Бундан ҳам яхшироқ қилишга ҳаракат қилиаверинглар. Ота-оналарнинг ўзлари рози бўлсалар, бўлди.

6 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 152 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar