Иймон - Яманда деган ҳадис

Ассалому алайкум! Иймон - Яманда бўлади деган маънода ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «الْفَخْرُ وَالْخُيَلَاءُ فِي الْفَدَّادِينَ أَهْلِ الْوَبَرِ، وَالسَّكِينَةُ فِي أَهْلِ الْغَنَمِ، وَالْإِيمَانُ يَمَانٍ، وَالْحِكْمَةُ يَمَانِيَةٌ». سُمِّيَتِ الْيَمَنَ لِأَنَّهَا عَنْ يَمِينِ الْكَعْبَةِ، وَالشَّأْمَ عَنْ يَسَارِ الْكَعْبَةِ، وَالْمَشْأَمَةُ الْمَيْسَرَةُ، وَالْيَدُ الْيُسْرَى الشُّؤْمَى، وَالْجَانِبُ الْأَيْسَرُ الْأَشْأَمُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фахрланиш, ўзига бино қўйиш кўчманчи бақироқлардадир. Сокинлик эса сурув эгаларидадир. Иймон яманийдир ва ҳикмат яманийдир», деяётганларини эшитдим».
У Каъбанинг ўнг тарафида бўлгани учун «Яман» деб номланган. Шом эса Каъбанинг чап тарафидадир. «Ал-маш’амату» – чап тараф деганидир. Чап қўл – «аш-шу’маа»дир. Чап томон – «ал-аш’аму»дир.
Изоҳ: Имом Бухорий «Яман» калимаси аслида «ўнг» маъносидаги «ал-йумну» сўзидан келиб чиққанини ва бунинг сабабини айтмоқчи. Бу фикрини қувватлаш учун «Шом» сўзи «чап» маъносини англатувчи «аш-шу’му» сўзидан ясалганини эслатиб, унинг ўзакдошларида бу маъно янада равшан акс этганини англатмоқда. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar