Таҳоратни кетиши
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ номоз ўқийман. Лекин таҳорат олиб бўлганимдан сўнг кўчага чиқсам негадур нажосат томчилаб оқгандай бўлади. Мен Пешин, аср ва шом намозларини кўчада ёки масжидда ўқийман. Шундай ҳолларда таҳоратимни янгилайман. Лекин нажосат теккан ички кийимимга келганда иккиланаман ва ўқимагандан ўқиган яхши деб ўқий олавераман. Шундайми? Алҳамдулиллаҳ шу кунларда тунги номозларни кўпайтирмоқдаман. Менда эса қазо номозларим бор, лекин балоғатга етганимиздан бери номоз ўқиймиз ва баъзи сабабларга кўра кўпинча пешин ва Аср номозлари ва қолганларини ҳам қазо қилганман. Шундай ҳолатда қандай қилиб қазо номозларидан соқит бўлишимиз мумкин ва таҳажжудда таҳажжуд қилиб кейин яна қазо номозларимни ўқайми ёки қазо номозларимни ўқисам тунги номоз ўрнига ҳам ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ич кийимни ўша жойига салфетка қўйиб, таҳорат қилгандан кейин олиб ташлаб ўқийверасизда. Аввал азоларни ўқиб тугатинг. Шунда кечасида бедор бўлганнинг савобини ҳам оласиз. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 133 | Ибодатлар