Намоз ўқиш лаззати

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам : Эй, Билол азон айт бир намоз ўқиб мазза қилайлик деган эканлар. Қандай қилиб улардек намоздан лаззатлансак бўлади ва бунинг учун нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عن حذيفة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه. هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه  Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади».
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 167 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar