Барака йўқ

Ассалому алайкум! Мен келин болб тушганимга бир йил болди уйимизда барака ёқ эрими топган пули умуман хич нарсага етмаяпти эрим сиқилиб охири касал болб қоляпти топган пулида умуман барака ё халол ишледила намоз оқодила алҳамдулиллаҳ нега уйимизда барака ёқ деб сиқиляппан нма қиле қандай дуо қиле қийналб қоляпмиз уйда барака йўқ
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топилган пулдаги барака Аллоҳнинг немаътларига шукр ва қаноат билан рўёбга чиқади. Барака эмас, шукр ва қаноат кам бўлса керак. Аллоҳ кўпроқ шукр қилинглар, барака сўраб дуо ва борига қаноат қилинглар Аллоҳ баракали қилганини сезасизлар. Бу бир синов бўлиши ҳам мумкин.
Молни Аллоҳдан деб билиб, Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфлаш. Ҳаром нарсаларга сарфламаслик ва унга ҳаромни аралаштирмаслик. Закотини бериш.  Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:36 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar