Майитнинг тахорати
Ассалому алайкум! 2017-йилда отам 47 ёшларида қазо қилдилар, ўша пайт менда узрли вақтим эди. Майитни ювиб бўлишгач яқинлари охирги марта кўришсин деб олдиларига киргизишган эди. Мен ҳиссиётга берилиб отам билан хайрлашиш умидида пешоналаридан ўпиб қўйиб йиғлаб юборган эдим. Вахоланки тахоратим йўқ эди. Шу савол мени ҳали ҳануз ўйлантирмоқда, мени отам Аллоҳни ҳузурига тахоратсиз кетдилар деб ҳалигача ўша ишимдан афсусдаман. Ушбу ҳолатта майитнинг тахорати бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри ўйлар экансиз. Бу ғирт бемаъни хаёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу жунуб бўлган ҳолатда ўзини олиб қочганларида “Мусулмон нажас бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 197 | Таҳорат