Дўсти учун жон бериш
Ассалому алайкум! Арафа куни акам ўтиб қолдилар. Дўстлари уришвоткан бўлишган, акамни “сани гапинга киришади, келгин, ажратгин буларни, бизани қолдирма” деб чақиришган. Акам яраштириш мақсадида бориб ажратвотганларида орқадан 3 марта пичоқлашиб ўлдиришган. Бунинг ҳукми қанақа бўлади? Акам номозхон, иймонли инсон бўганлар, раҳматлини 3 фарзанди бор, ўзлари 32 ёш эдилар. Бирор эҳсон қилишмиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тиғ билан ўлдирилган бўлса шаҳид бўлади. Ундайларни ғусл қилдирилмасдан ўшандайлигича жанозаси ўқилинаверади. Ёш балоғатга етмаган болалари бўлса у кишининг мулкидан эҳсон қилманглар. Одамлардан қарзлари бўлса мулкидан тўлашларингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар