Бошқа дин вакилини уйида ишлаш

Ассалому алайкум! Мен 3 йилдан зиёдки мана Исроил давлатида бир яҳудий одамни уйида ишлайман. Ишим шундан иборатки яҳудий кекса одамга қарайман. Шу ерга келиб Аллоҳ олдидаги ўз инсонийлик бурчимни тушуниб етяпман қўлимдан келганича намозни ўргандим ибодатимни қилмоқдаман Аллоҳга беҳисоб шукур. Мен уйида ишлайдигон киши ўз динига жудаям маҳкам турвчи ибодатгўй кишилардан. Мени намоз ўқишимга масжидга боришимга уйида Қуръон эшитишимга рўза тутишимга тўсқинлик қилмайди. Бир хил вақтлар келади у билан бирга уни етаклаб ибодатхонага оборишимга ва ичкарига киришимга ҳам тўғри келади. Айниқса шом намози вақтида у ҳам кечки ибодатига боради мен уни ташлаб тезда уйга келиб шом намозини фарзинигина ўқиб кетаман. Яқиндан бери кўнглимга қайғу тушди қилаётган ишим тўғримикан топаётган маошим ҳалолмикан деган. Чунки шу ерда ишлаб Аллоҳни ёрдами билан синглимга уй қуриб бермоқчиман. Ҳозир ишимни ташлаб кетишниям кетмасликниям билмай қолдим. Менга маслаҳат берин қандай йўл тутсам тўғрироқ бўлади ва Аллоҳ мендан рози бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Давом эттираверинг. Ибодатхонасига олиб боришликда фуқаҳолар “Олиб келиш жоиз, лекин олиб бориш жоиз эмас” деганлар. Шомни ўша жойда ўқисангиз ҳам бўлади. Ахлоқингиз билан намуна бўлинг, ажабмас, ҳидоятланиб қолса. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar