Қопларни оғирлиги кам чиқади

Ассалому алайкум! Биз савдогарлар жуда кўп 25 килоли махсулот сотиб оламиз. Ҳар бир қопга 25 кг ёзуви бор, аммо баъзи қоплар кам чиқади. Биз харидорларга сотаётганимизда ҳар бир қопни тортиб берамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тортиб беришингиз шарт. Камлигини билиб туриб 25 килога пул олсангиз ҳаққини еган бўлиб, қиёматда албатта ўта оғир шаклда тўлашга мажбур бўласиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar