Аллоҳдан ўзгасига суяниб қолиш
Ассалому алайкум ҳазрат, ёрдамингизга муҳтожман. Сизнинг жавобингиз мен учун муҳим. Илтимос саволимга имкон қадар жавоб беринг.Саволим менга оқ сут берган волидам ҳақларида.Онам юртимизга мустақиллик энди кириб келган вақтларданоқ ислом динига берилдилар. Ҳалол, ҳаромни кейинчалик отамга ҳам тушунтирдилар. Кўкалдошни тамомладилар. Қуръон ва ҳадисларни севиб ўқир эдилар. Ҳижоб кийиб юрган вақтларида бу қопку дея кулганлар ҳам бўлди. Чидаб енгиб чиқдилар. Нафснинг қули бўлмадилар. Муборак Ҳаж сафарига бориб келдилар . Аллоҳга шукр қиламан шундай зотнинг фарзанди бўлганим учун.Муаммо шундаки, онам бир инсонга суяниб ва ишониб қолдилар. Агар мен касал бўлсам фарзандларим ёнимда бўлолмайди, шу мени кунимга ярайди, шу қарайди, иссиқ совуғимдан хабар олади деган фикр уларга маҳкам ўрнашиб олди. Шу инсондан ҳайиқиб эҳтиёт бўлиб илтифот билан гаплашадилар. Нотўғри фикраётганларини тушунтирмоқчи бўлдик. Шу вақтгача ҳеч кимни гапини тан олмадилар.Онамга қай йўл билан тушунтириш мумкин. Онам Аллоҳдан ўзгасига ишонябдиларми ёки мен онамни бошқа бир инсондан қизғонябманми? Маслаҳат беринг, қандай йўл тутса бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Онанингизга гапи ўтадиган одамдан ёрдам сўранглар.
6 Май 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 142 | Ислам
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Онанингизга гапи ўтадиган одамдан ёрдам сўранглар.
6 Май 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 142 | Ислам