Шартнома имзолашда нархни ёзмаслик

Ассалому алайкум! Давлат ташкилоти билан дастурий таъминотга оид лойиҳалар қиламиз. Улар бизга буюртма беришади биз қилиб берамиз. Охирги шартномада улар нархни шартномага ёзишмади. Мен нима учун ёзмадинглар десам, ҳозир шундай қиляпмиз. Нарх ҳали номаълум лекин сизга оғзаки келишилган хизмат ҳаққингизни берамиз сиз қўл қўяверинг дейишди. Шундай шартномаларни имзолаш шариатга кўра мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноаниқ шартномага қўл қўйиб, кейин ёлғон ишлатиб ҳаражатдан кўп пул кўрсатилиб халқ молидан ечиб олиб, ҳаром иш қилишларига сиз ҳам ёрдамчи бўлиб қолмаслигингиз керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:32 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar