Ўз ўрнини сотиб олиш

Ассаламу алайкум ва рохматулоху ва барокатух. Аллох рози бўлсин, сизга яна бир савол билан мурожаат қиляпман. Хозирда урчиб кетган ўқишга пул эвазига кириш масаласида. Ман хозир ўқиётган факультетимга уч йил имтихон топшириб учинчи йил кирганман. Мен (Аллоҳ :жж кечирсин) учинчи йил пул билан кирдим. Бунга сабаб бир илмли киши "сиз топшираётган факультетга фақат пул билан кириш имкони бўладиган бўлса, сиз ўз ўрнингизни сотиб олган бўласиз ва пул берсангиз бўлади" деган ва мен пул билан кирдим. Ўқишга кирганимдан сўнг кўрдимки, хақиқатдан хам 100% талабалар олдиндан гаплашилган, пули берилган экан. Мен юқоридаги гапни тўғри деб (Аллоҳ :жж кечирсин) билганимнинг биринчи сабаби бу. Иккинчиси эса имтихон куни менга жавоблари кўрсатилган имтихон варақаси олиб келиниши керак эди.(албатта бу ўша пулнинг эвазига). Аммо улар шошилинчда менинг вариантимни ишламасдан қайтариб юборган ва уни ишлаш яна ўзимга қолди.(Бу нарса хам "мен халол ўзим ишладим" дейишимга асос бўлган (хатоликни Рахмон Зотнинг ўзи кечирсин)) Ва охирги киши бўлиб мен ўқишга кирдим. Энди сўраётганим, ҳар икки холатда хам менга хукм қандай? Мен тўғри қилдимми? Илмли кишининг гапи-чи? Бундан сўнг мен нима қилишим керак? Аллоҳ :жж сиздан рози бўлсин, хаққимизга, ота-онамнинг хақларига дуо қилинг. Ота-онамни ва бизни Аллоҳ :жж ҳидоятида мустаҳкам қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қилинган иш нотўғри. Тавба қилиш ва бундан кейин бу каби шини қилмаслик керак.

6 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar