Сумалакка пул қўшиш

Ассалому алайкум! Қайнонам худойи-сумалак қимоқчилар, яқинда пишириқ қилиб магазинга топшириб иш бошладим. Шу даромадимдан сумалакка хиссамни қўшаман савоб бўлади деб ният қигандим. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биздаги одамлар сумалакни динга боғлашади. Аслида уни динга заррача ҳам алоқаси йўқ. Диндан бехабар тўқимачи кампирлар сумалак кавласанг дуоларинг ижобат бўлади деб уйдирмаларни ҳам тўқиб олишган. Намоз ўқиб саждада сўрамайди, аммо қозон кавлаб сўраса ижобат бўлади дейди. Нодонлик ҳам шунчалик бўладими? Шунинг учун қилмаганингиз маъқулроқ. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar