Масжид қурилиши

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизда қўллаб-қувватлаб турсин! Яқинда ижтимоий тармоқларда ўқиб қолдим. Сурхандарё вилоятида бир масжидда ёнгин бўлиб таъмир талаб бўлиб қолибди ва халигача (адашмасам 6 ёки 9ойдан бери) таъмир ишларига маблағ йўқ экан. Яна ўқидимки пойтахтимизда янги масжид қурилиши бошланибди. Албатта бу қувонарли холат лекин бир масжид таъмир талаб бўлиб турсаю янгисини қуриш тўғри бўлармикин? Пойтахтда масжидлар хўп етарли бўлса, вилоятларда, республикамиз чекка худудларида масжидлар сонини кўпайтириш вақти бўлмадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирини деб бошқасига тил текказишга ҳожат йўқ. Бу масжидлар Аллоҳнинг мулки, ҳеч қачон хор ҳолатда қолмайди. Бироз вақт ўтиб Аллоҳ бахтли-саодатли қилган инсонига насиб қилади. Ҳаммасини ҳам обод қилишга ҳаракат қилавериш керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 16:13 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar