Азонни ўғлим айтса
Ассалому алайкум! Ўғлим 4 ёшда. Азонни ёдлаб олган! Таҳорат олишни билмайди. Мен намоз ўқишимдан олдин азонни ўғлим айтса бўладими? Таҳорати бўлмаса дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Азоннинг суннатлари:
1. Муаззин гўзал овозли бўлиши, баланд овоз билан азон айтиши.
2. Минорада ёки шунга ўхшаш баланд ерда тик туриб азон айтиш.
3. Муаззин ҳур, балоғатга етган, солиҳ, омонатли ва намознинг вақтини яхши биладиган бўлиши.
4. Муаззин пок ва таҳоратли бўлиши лозим.
5. Муаззин кўзи очиқ киши бўлиши керак.
6. Муаззин икки бармоғини икки қулоғига киритиб азон айтиши лозим.
7. Муаззин азонни шошилмасдан, аниқ ва дона-дона қилиб айтади.
8. Азон ва иқомани қиблага қараб айтади.
9. Азонни савоб учун айтиш керак. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз