Қиммат баҳо операцияга пул йиғиш

Ассалому алайкум! Бир олти ойлик чақалоқ Хосиятхон исмли қизга орқа мия амиотрофияси гоффман касаллиги ташхиси қўйилган. Бу касалликни давоси бор экан, лекин жуда катта маблағ талаб қилар экан. Яъни 2,5 млн доллар. Шу маблағни йиғиш учун телеграмда гурух очилган. Хозирда йиғилган маблағ 83минг доллардан ошган. Шунча маблағ йиғилганига қарамасдан закот ва фидяларни шу инсонларга берсак жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга закот бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 157 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar