Шубҳали ва ҳалол бўлмаган молни сотиш ва сотиб олиш

Ассалому алайкум муҳтарам устоз! Сизга савол билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз:Ўғирланган, ғасб қилиб олинган ва шунга ўхшаш ношаръий йўл билан топилган мол, буюм, кийим-кечак ва тижорат маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш масаласи фиқҳ китобларимизда қандай баён қилинган. Мисол учун бир киши билмасдан ўғирланган ёки мусодара қилинган буюмни сотиб олса, кейин уни ношаръий йўл билан эгаллаб, сотилганлиги маълум бўлса, у киши қандай иш тутиши керак? Ўғирлатган ёки жабрдийда кишини танимайди. Шундай пайтларда қандай йўл тутилади? Ўша буюм ёки молни садақа қилиш керакми? Муҳтож бўлмаган бирор ака-ука, опа-сингил ёки қариндошига савоб умид қилмай, ҳадя қилиб юборса дуруст бўладими? Илтимос мана шу масалада тушунтириш бериб ўтсангиз.Жавоб ва эътиборингиз учун ташаккур!Салом ва дуолар билан ғойибона талабангиз Умиджон Турсинов, Наманган вилояти, Чуст шаҳри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай нарсаларни ўта камбағал кишиларга берилади.

4 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar